Линклар

logo-print

НАТО: Украина шарқидан Европага туғилажак ҳар қандай таҳдидга жавоб тайёр!


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен бугун Брюсселда бўлган матбуот анжуманида Украина шарқидаги вазият ҳақида чиқиш қилар экан, бу ҳудуддан Европа давлатларига туғилажак ҳар қандай таҳдидга жавоб режаси тайёр эканини маълум қилди.

Шунингдек, Расмуссен Украина чегараларига яқин ҳудудда ҳарбий машғулот ўтказаётган Россия ҳарбийлари ортга қайтарила бошлаганига оид бирор бир "ишорат" кузатилмаганини ҳам "афсус" билан қайд этди.

НАТО раҳбари Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари "Европа хавфсизлигига оид мутлақо янги бир вазият"ни юзага келтиргани, ташкилотнинг шарқий ҳамкорлари жиддий хавотирларига сабаб бўлаётганини қайд этди.

Аммо, у иттифоқнинг бошқа аъзоларида "ҳар қандай таҳдидга қарши самарали мудофаа ва ҳимояни таъминлашга оид режалар тайёрлиги"ни ҳам таъкидлади.

Айни пайтда 19 май куни баёнот берган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москванинг ЕИ ва НАТО билан алоқаларини Украинадаги воқеалар боис яна бир бор "кўздан кечириш" зарурати туғилганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG