Линклар

logo-print

АҚШ ва НАТО рус қўшинларининг Украина чегарасидан чекиниши бўйича Москвадан амалий чоралар кутмоқда


Оқ уй матбуот котиби Жей Карни.

Оқ уй матбуот котиби Жей Карни.

АҚШ ва НАТО расмийлари президент Владимир Путин рус қўшинлари Украина чегарасидан чекингани ҳақида баёнот берганидан кейин икки давлат чегарасида бундан дарак берувчи аломатлар кўринмаганини айтмоқдалар.

Оқ уй матбуот котиби Жей Карни 19 май куни журналистларга Вашингтон “бу каби баёнот беришдан олдин бундай қадамга оид аниқ далилларни кўриш”ни истаганини билдирди. Карни рус қўшинлари ҳали-ҳамон Украина чегараси яқинида экани ҳақида аввалроқ баёнот берган НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг сўзларини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга Украина чегараси яқинидаги қўшинларни аввалги жойига қайтариш бўйича буйруқ бергани ҳақида хабар тарқатилганди.

Бу орада Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи НАТОнинг минтақада фаоллашуви Шарқий Украинадаги тарангликни юмшатишга кўмаклашмаётганини билдирди.

Бир неча ойдан буён таранг вазият сақланиб қолаётган Украинада 25 май куни президентлик сайловлари бўлиб ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG