Линклар

logo-print

Путин Хитой билан кўп миллиард долларли газ шартномаси имзолашга умид қилаяпти


Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Россия президенти Владимир Путин ҳам икки кунлик саммитда иштирок этиш учун Шанхайга етиб борди.

Сафар чоғида Путин Хитой билан бир неча миллиард долларга баҳоланган газ шартномасини имзолашга умид қилмоқда.

Хитой давлат оммавий ахборот воситалари 19 май куни Путиннинг газ битимига тайёргарлик “якуний босқич”га етганига оид сўзларини келтирган.

Украина бўҳрони туфайли Европа билан алоқалар совиши қабатида Путин энергетика заҳиралари сотилишини диверсификация қилишга умид боғлаяпти.

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Пекин ва Москва ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайиб бораётганининг белгиси ўлароқ қўшма ҳарбий-денгиз машқларини кузатишлари ҳам режаланган.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Шанхайда ўтажак IV саммитида БМТ бош котиби Бан Ки Мун, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG