Линклар

АҚШ МРБ эмлаш кампаниясидан ўз мақсадларида фойдаланилмасликни ваъда қилди


АҚШ президентининг аксил терроризм бўйича маслаҳатчиси Л.Монако.

АҚШ президентининг аксил терроризм бўйича маслаҳатчиси Л.Монако.

Оқ Уй АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) разведка маълумотларини қўлга киритишда эмлаш дастуридан фойдаланмасликка ваъда берганини билдирди.

АҚШ президентининг аксил терроризм бўйича юқори лавозимли маслаҳатчиси Лиза Монако 13 та машҳур соғлиқни сақлаш муассасаси раҳбарларига йўллаган мактубида Марказий разведка бошқармаси бундай амалиётдан фойдаланмаслигига ваъда берган.

Покистонда эмлаш кампанияси олиб борган шифокор Шакил Африди қўлга олиниб жосусликда айблангани ортидан соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари АҚШ Марказий разведка бошқармасини эмлаш кампаниясидан ўз мақсади йўлида фойдаланганини танқид қилган.

Шифокор Африди Ал-Қоида раҳбари Усама Бин Ладин АҚШ маҳсус кучлари рейдида ўлдирилишидан аввал у яшаган уйдаги болалардан ДНК намуналарини олиш учун Марказий разведка бошқармаси дастаклагани иддао қилинган гепатитга қарши эмлаш кампаниясида қатнашган.

Покистон суди Шакил Афридини хоинликда айблаб 33 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Кейинроқ суд қарори бекор қилинган ва Африди масаласи қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жон Бреннаннинг матбуот котиби жиддий хавотирлар билдирилагнидан сўнг бу борада “қатъий чора” кўрилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG