Линклар

Бишкекда Божхоналар иттифоқига қарши пикет ўтказган етти фаол қўлга олинди


Қирғизистоннинг Иқтисодиёт вазири Т.Сариев.

Қирғизистоннинг Иқтисодиёт вазири Т.Сариев.

Қирғизистон милицияси Бишкек шаҳрида Россия етакчилигидаги Божхоналар иттифоқига қарши пикет ўтказган камида етти фаолни, жумладан, пикет ташкилотчиси Алмаз Тожибойни ҳам ҳибсга олди.

Норозилик акцияси депутатлар Қирғизистоннинг Божхоналар иттифоқига қўшилиши дастурини муҳокама қилаётган бир пайтда парламент биноси олдида ўтказилди.

20 май куни Қирғизистоннинг Иқтисодиёт вазири Темир Сариев Россия, Беларус ва Қозоғистондан иборат Божхоналар иттифоқига қўшилиш мамлакатга минусдан кўра кўпроқ, плюсь бўлишини айтди.

Ундан олдин Қирғизистон Бош вазири Жоомарт Оторбаев ўз ҳукумати Божхоналар иттифоқига қўшилишни бир йилга кечиктиришига ҳаракат қилаётганини айтган.

Москва Евроосиё иқтисодий иттифоқига айлантирилишини таъкидлаб собиқ совет республикаларини Божхоналар иттифоқига қўшилишга ундаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG