Линклар

Москва яқинида икки поезд тўқнашиб кетгани оқибатида камида 6 киши қурбон бўлди


Россия пойтахти Москвадан 80 километр жануб томонда жойлашган Бекасово темир йўл вокзалида йўловчи ва юк ташувчи поезд тўқнашиб кетди.

Ички ишлар вазирлигидаги манбага таяниб Интерфакс агентлигининг билдиришича, авария оқибатида олти киши ўлгани, 15 одам жароҳат олгани тахмин қилинмоқда.

Хабарларга кўра, жароҳат олганлардан беш нафарининг аҳволи оғир.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эълон қилган баёнотида одамларни “саросимага тушмаслик ва оғир-босиқ бўлиш”га чақирилган.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги авария йўловчи ва юк ташувчи поездлар тўқнашиб кетгани оқибатида рўй берганини билдирди.
XS
SM
MD
LG