Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўзаро алоқаларни ривожлантиришга келишиб олди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Шанхайда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, Каримов ва Цзиньпин икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олган.

Хитой раҳбари Ўзбекистонни “Марказий Осиёдаги муҳим давлат” деб мақтаб, икки мамлакатнинг тараққиёт стратегиялари кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшашлигини қўшимча қилган.

Ўз навбатида Каримов Си Цзиньпинни Ўзбекистоннинг ҳақиқий дўсти, деб атаган.

Каримов ХХР раҳбарининг Ўзбекистонга сентябрь ойида қилган ташрифи Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг барча йўналиши кенгайишига туртки бўлганини урғулаган.

Ўзбекистон раҳбари 20-21 май кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммитида иштирок этиш учун Шанхайга сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG