Линклар

logo-print
Россия ва Хитойнинг ҳарбий кемалари Шанхай яқинида қўшма машқлар ўтказа бошлади.

Айни пайтда Россия Президенти Владимир Путин Москва ва Пекин халқаро ва минтақавий ташкилотларда ташқи сиёсатини яхшироқ мувофиқлаштиришга келишиб олганини маълум қилди.

20 май куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан Шанхайда бўлиб ўтган сўзлашувдан кейин сўзлаган Путин Хитой ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дунё хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил эканини урғулади.

Ўз навбатида Цзиньпин ҳарбий машқлар Хитой ва Россия янги таҳдидларга қарши биргаликда қатъий туришига бел боғлаганини кўрсатишини айтди.

Хитой бир ҳафта давом этадиган ҳарбий машқларда икки давлатнинг 14та кемаси иштирок этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG