Линклар

logo-print
Швейцарияда куни кеча ўтказилган референдум натижаларига кўра, аҳоли энг оз иш ҳақи миқдорини ошириш таклифини қабул қилмади. Агар таклиф маъқулланса, иш берувчилар ўз ходимларига соатига 25 АҚШ доллари, яъни, бир ойда 4500 доллар маош тўлашига тўғри келарди. Энг оз иш ҳақи миқдорини ошириш тарафдорлари буни Швейцарияда яшаш қимматлиги билан изоҳлаган. Бироқ танқидчилар бу маҳсулот таннархининг кўтарилиши ва ишсизлар сонининг ортишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

Сарлавҳага чиқарилган ва OzodNazarнинг бугунги сони меҳмони, тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиевга берганимиз савол ана ўша янгиликдан пайдо бўлди.

Таҳлилчи билан суҳбат чоғида тилга олинган яна бир мавзуни эса, мана бу янгилик белгилаб берди: “Ўзтрансгаз” акциядорлик ширкати Хитойга етказиб берилаётган табиий газ ҳажмини 2015 йилда 1,66 марта кўпайтириб, йилига 10 миллиард куб метрга етказишни режаламоқда.

Комрон Алиевнинг OzodNazarи билан танишинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG