Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:57

BahsOnline: Ислом Каримов Ўзбекистондаги тинчликнинг гаровими?


BahsOnline нинг навбатдаги сонида “Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорликни сақлаб турган президент Каримов” деган фикрда бўлганлар ва бу фикрга қаршиларни таклиф этдик. Баҳс 21 май, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзилларида ўтказилди.


Йигирма уч йилдан буён Ўзбекистон Президенти лавозимини ҳеч кимга бермай, президентликка қайта ва қайта “сайланиб” келаётган Ислом Каримов ўз сиёсати тарафдорлари томонидан мамлакатда тинчлик ва барқарорликнинг гарови сифатида талқин этилади.

Бу позицияни қувватлаганлар фикрича, геосиёсий жиҳатдан жуда мураккаб шароитда турган Ўзбекистонда тинчликни сақлаб туриш, уруш чиқишининг олдини олиш ва ташқи душманларга муросасиз бўлиш борасида Ислом Каримов ақлли сиёсат юргизмоқда.

Ислом Каримов сиёсати тарафдорлари уни Ўзбекистонда демократик давлат қурувчиси сифатида кўрар экан, президентни исломий экстремизмга қарши муросасиз кураш олиб бораётган доно раҳбар сифатида таъриф этадилар.

Бундай қарашдагилар фикрича, Ислом Каримов ҳокимиятдан кетганидан сўнг тинчлик ва барқарорликка мамлакат ичкарисидан ҳам, ташқарисидан ҳам жиддий хавф туғилиши ва тажовузлар бўлиши мумкин.

Бироқ, Ислом Каримовга мухолифлар унинг айнан 23 йиллик узлуксиз сиёсати мамлакатни уруш ва беқарорлик ёқасига олиб келганини таъкидлайди.

Мухолифлар фикрича, Ислом Каримовни Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорлик гарови сифатида таърифлаш нотўғри. Аксинча, айнан у пировардида тинчликка олиб бормайдиган сиёсат юргизди ва мамлакатни жар ёқасига келтирди.

BahsOnlineнинг навбатдаги сонида “Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорликни сақлаб турган президент Каримов” деган фикрда бўлганлар ва бу фикрга қаршиларни баҳсга таклиф этдик.

Баҳсда ўзбекистонлик тадбиркор Саид Аҳмедов, Германияда таҳсил олаётган ёш олим Аҳмаджон Комилов ва тингловчилар иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:32 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG