Линклар

Украина парламенти мамлакат шарқидаги низолашув вазиятини тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисидаги меморандумни қабул қилди.

“Ўзаро ҳамжиҳатлик ва тинчлик меморандуми” деб аталган ҳужжатда ҳокимиятни марказлашувдан марказлашмаган тизимга ўтказиш юзасидан ислоҳотлар ўтказиш, қуролларини топширган ва таслим бўлган мамлакат шарқидаги воқелар иштирокчиларини авф этиш тўғрисида гап боради.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда рус тилининг конституциявий кафолатланиши ҳам қайд этилган. Парламентдаги “Свобода” партияси вакиллари бу бандга кесин қаршилик билдирганига қарамай, кўпчилик овоз билан мазкур ҳужжат тасдиқланди.
XS
SM
MD
LG