Линклар

Байден Қибрисда Россияга қарши ЕИ санкцияларини мухокама қилади


АҚШ вице президенти Жо Байден бугун Қибрисга сафар қилади. Сафар давомида Байден Европа Иттифоқининг Украинадаги бўхрон боис Россияга нисбатан санкциялари масаласини муҳокама этади.

Россияга нисбатан санкциялар Никосия ҳукумати учун оғриқли масаладир. Сабаби Қибрис банкларида россиялик сармоядорларнинг миллиардлаб евролари сақланади.

Аввалроқ Қибрис ташқи ишлар вазири Иоаннис Касулидис Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан кучлироқ санкциялари шундоқ ҳам қарзга ботган ўз мамлакати иқтисодини яксон этиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG