Линклар

Шаҳзода Чарлз Россия президенти Путинни Адольф Гитлерга тенглаштирди


Канадага сафар қилаётган Британия шаҳзодаси Чарлз Россия президенти Владимир Путинни Адольф Гитлерга тенглаштирди.

Шахсий суҳбатлардан бирида Россиянинг Қримни аннексия қилиши ва Москванинг Украина бўйича тутаётган сиёсати ҳақида гапирган шаҳзода Чарлз “Бир вақтлар Гитлар қилган ишни энди Путин қиляпти”, деб айтган.

Шаҳзода Чарлз матбуот ҳизмати бу ўзаро шахсий суҳбатда айтилган гап, дея изоҳ бермади.

6 июн куни Францияда иттифоқчи кучларнинг Нормандияга қўшин киритганининг 70 йиллиги тадбирлари доираси шаҳзода Чарлзнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG