Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:34

Россия учирган “Тополь” ракетаси минтақа аҳолисида ташвиш уйғотди


21 май эрталабданоқ Озодлик почтасига Марказий Осиёнинг турли ҳудудларидан мазмуни бир хил хабарлар кела бошлади. Қирғизистоннинг Олабуқасида яшовчи тингловчи ҳам, Олабуқадан тахминан 1500 километр ғарбда яшайдиган хоразмлик тингловчи ҳам 20 май куни кечқурун осмонда номаълум учувчи объект кўргани тўғрисида ёзди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг Озодликка билдиришича, 20 май куни кечқурун Россияга қарашли “Тополь” континентлараро баллистик ракетасининг синов парвози амалга оширилган.

Афтидан, Озодлик тингловчилари кўрган “номаълум учувчи объект” ана ўша ракетадир.

“Мен Хоразмданман. Ҳозир осмонда портлашми, бошқа нарсами бўлди. Бугун 22.05 да бошланди. 3 минут давом этиб, ёйилиб тугади”.

Озодлик почтасига 20 май куни кечқурун келиб тушган бу хабар ортидан Қорақалпоғистондан мана бу хабар етиб келди:

“Чимбойданман, ҳозир осмонда бир нарса ёрилди. Ёки бир нарса уриб туширилди. Нимадир тезликда учиб келиб, ёрилди”.

Хоразм ва Қорақалпоғистондан тақрибан 1500 км шарқда, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Олабуқа туманида истиқомат қилувчи тингловчи эса, шоҳиди бўлган ҳодиса тўғрисида мана бундай ёзди:

“Кеча, 20 май куни соат 23.15 да Олабуқа осмонида қизиқ ҳолат юз берди. Катта, кенг нур кўринди. 1 км радиусда нур пайдо бўлди”.

Бу хабар муаллифи Озодлик мухбири саволларига жавоб берар экан, ортидан қуюқ қора тутун қолдирган номаълум учувчи объектни самолёт, деб ўйлаганини айтди.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:10 0:00
Бевосита линк

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Абиш Смаиловнинг Озодлик радиоси қозоқ хизматига берган маълумотига қараганда, 20 май куни Астана вақти билан 23 дан 8 дақиқа ўтганда россиялик ҳарбийлар “Тополь” континентлараро баллистик ракетасининг синов парвозини амалга оширган.

Ракета Қозоғистон марказида жойлашган Саришаған полигонидаги шартли нишонни урган.

Абиш Смаиловга кўра, мазкур синов Россия ва Қозоғистон мудофаа вазирликлари ўртасидаги шартнома доирасида амалга оширилган.

“Тополь” ракетаси синов парвози тўғрисида ИТАР-ТАСС агентлиги ҳам хабар қилди.
XS
SM
MD
LG