Линклар

logo-print
Россиянинг Газпром ширкати ва Хитойнинг CNPC нефт-газ ширкати бугун Шанхайда 400 миллиард долларлик шартномани имзолади.

30 йилга мўлжалланган ушбу битимга кўра, Россия Хитойга йилига 38 миллиард куб метр газ етказиб бериш мажбуриятини олган.

Россия Хитойга газни қандай нахда етказиб бериши эса тутилмоқда.

– Бу тижорат сири, - деди Газпром раҳбари Алексей Миллер.

Россия ва Хитой сўнгги йилларда газ нархи бўйича келишолмаётганликлари боис бу шартноманинг имзоланиши чўзилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG