Линклар

Ўзбекистон Қирғизистонга сотадиган гази нархини Россия билан келиша олмаяпти


Анвар Назиров

Анвар Назиров

21 май куни Ўш шаҳридаги СМУТТ микрорайони аҳолисидан 100 га яқин киши табиий газ йўқлиги ва электр энергияси тақчиллигидан норозилик билдириб Ўш – Аравон йўлини бир неча соатга тўсиб қўйди.

Шу куни мамлакат парламенти – Жоғорқу Кенеш депутатларига ҳисобот берар экан, бош вазир Жўмард Ўтўрбаев “Ўзтрансгаз” қирғиз расмийлари хатларига ҳам, телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаётгани тўғрисида баёнот берди.

Гап шундаки, қарийб бир ярим ойдан буён Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари аҳолисига табиий газ етказиб берилмаяпти. Газ сотувчиси – Ўзбекистон 14 апрель куни Қирғизистон жанубига газ узатишни тўхтатар экан, баъзи хабарларга қараганда, буни мазкур масалага оид шартнома муддати тугагани билан изоҳлаган.

Газ тўхтатилишидан 4 кун муқаддам -10 апрелда Қирғизистон ўзининг “Қирғизгаз” корхонасини “Газпром”га 1 АҚШ долларига сотган эди.

Тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назировнинг OzodNazarида гап шу масаладан бошланди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG