Линклар

Россия Украина чегарасидаги ҳарбийларини олиб кетаётганини иддао қилди


Россия Мудофаа вазири Украина чегараси яқинида тўпланган рус қўшинлари ўз позицияларини тарк этиб, ортга қайтаётганини билдирди.

Президент Владимир Путин Украинада 25 май куни ўтадиган президент сайловларига “қулай шароит” яратиш учун армияни чегара ҳудудидан олиб чиқиш ҳақида буйруқ берганини айтмоқда.

Украина расмийларининг билдиришича, Россия ҳарбийлари чегарадан камида 10 километр ичкарига кўчган. Бироқ Киев Россия армияси чегара ҳудудидан тўлиқ олиб кетилганини тасдиқламаётир.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен 21 май куни Сараевода қилган чиқишида Россия ҳарбийларининг чегарани тўлиқ тарк этганига “ишончли далиллар” йўқлигини билдирди.

Бош котибга кўра, Россия президенти Украина чегарасидаги қўшинларини олиб кетаётганини учинчи бор айтмоқда.

АҚШ Армия вазири Жон Макхю чегарадаги Россия армиясида кўчиш ҳаракатлари кузатилаётганини, бироқ ҳарбийларнинг тўлиқ кўчаётганини тасдиқлай олмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG