Линклар

Бугун, 22 май куни 28 давлат вакилларидан иборат Европа Парламенти сайловларига старт берилади. Сайловлар дастлаб Буюк Британия ва Ҳолландияда бошланади.

Тўрт кун давом этадиган сайловларда қарийб 400 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиши айтилмоқда. Улар кейинги беш йил давомида Европа Парламентида фаолият юритувчии 751 нафар вакилни сайлашади.

Парламентдаги ўринлар Европа Иттифоқидаги давлатлар орасида аҳолиси сонига қараб бўлиштирилган. Энг кўп ўрин Германия (96), Франция (74), Италия (73) ва Буюк Британияга (73) тегишлидир. Иттифоқдаги энг кичик давлатлар бўлмиш Қибрис, Малта ва Эстонияда олтитадан ўрин бор.

2009 йилги Лиссабон келишувига кўра, Европа Парламенти эндиликда Европа Комиссияси президентини сайлашда аввалгига қараганда каттароқ ваколатга эга бўлади. Бу эса, мутаҳассисларнинг фикрича, Европа Парламенти сайловларининг аҳамиятини янада оширади.
XS
SM
MD
LG