Линклар

Россия Александр Поздеевнинг Ўзбекистонда ҳибсга олиниши юзасидан ташвиш билдирди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги россиялик тадбиркор Александр Поздеевнинг Ўзбекистонда ҳибсга олиниши юзасидан ташвиш билдирди.

Вазирлик веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Россия дипломатлари Ғарбий Урал машинасозлик концерни бош директори Поздеевнинг Тошкентда ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқдалар.

Вазирликка кўра, Ўзбекистон Россиянинг Тошкентдаги эчилигига жаноб Поздеев билан кўришиш учун рухсат бермаяпти.

- Адлия органлари тарафидан ўзаро конструктив ҳамкорлик қилиш тайёргарлигининг йўқлиги туфайли Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги доимо юқори бўлиб келтган стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатларига соя солувчи турли миш-миш ва шубҳа-гумонлар пайдо бўлмоқда, - дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Ғарбий Урал машинасозлик концерни раҳбарияти Александр Поздеев Ўзбекистон ҳукуматининг концерн олдидаги 36 миллион долларлик қарзини тўланишини талаб қилганидан сўнг ҳибсга олинганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG