Линклар

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Германияда ўтаётган Dusseldorf Open халқаро турнирининг чорак финалига чиқди.

Нимчорак финал босқичида Истомин австралиялик теннисчи Жейсон Кублерни уч сетда мағлуб эта олди.

22 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал учрашувида ўзбекистонлик теннисчи ушбу турнирнинг учинчи ракеткаси бўлмиш италиялик Андреас Сеппига қарши кортга тушади.

Истомин бунгача Сеппи билан етти марта беллашиб, икки учрашувда ғалабага эришган ва беш учрашувни мағлубият билан якунлаган.

Dusseldorf Open халқаро турнирининг мукофот фонди 425 минг еврони ташкил этади.

27 ёшли Денис Истомин айни дамда ATP жаҳон рейтингининг 57-поғонасидан ўрин олган.
XS
SM
MD
LG