Линклар

Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор вилояти Урумчи шаҳридаги бозорда содир бўлган портлашда камида 31 киши ҳалок бўлди, 90 одам жароҳатланди.

Хабарларга кўра, номаълум кишилар иккита машинада бозор ҳудудига кириб, одамлар устига бир қанча портловчи ускуналарни отган.

Сўнгги ойларда Шинжон Уйғур мухтор вилоятининг мусулмонлар яшайдиган ҳудудларида зўравонлик ҳолатлари кўпаймоқда.

Хитой ҳукумати уйғур-айирмачилари хорижий экстремистик гуруҳлар кўмагида мамлакатдаги хавфсизликка таҳдид солаётганини таъкидлаб келади.

Бироқ Шинжондаги вазиятдан яхши хабардор бўлган экспертлар фикрича, Пекин тартибсизликларга сабаб бўлаётган ички сиёсатини оқлаш учун терроризм таҳдидини бўрттириб кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG