Линклар

Бугун тунда Украинанинг Донецк вилояти Волноваха шаҳрида ҳарбийлар билан айирмачилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда тўққиз ҳарбий ҳалок бўлди, 17 аскар жароҳатланди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Украина Чегара хизмати маълумотига кўра, шунингдек, ​пайшанбага ўтар кечаси Луганск вилоятида россияпараст айирмачиларнинг чегарачиларга қилган ҳужумлари оқибатида бир қанча чегарачи жароҳатланган.

Расмий маълумотга кўра, "Станичная-Луганская" чегара постига қуролланган 30 киши ҳужум қилган. Айирмачилар чегарачиларга қуролларини топширишни айтиб, ультиматум қўйган. Рад жавобини олган айирмачилар чегарачиларга нисбатан автомат, пулемёт ва гранатомётлар ишлатган.

Бугун тунда Донецк вилоятининг Славянск шаҳрида ҳам портлаш ва ўқ овозлари эшитилгани хабар қилинди.

Чоршанба куни Украина ҳукумати президент сайловининг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат шарқидаги айирмачиларга нисбатан махсус ҳарбий амалиётнинг сўнгги босқичи бошланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG