Линклар

logo-print

Бадахшонда толиблар 27 полициячини ўғирлади


Ҳозирда хавфсизлик кучлари ўғирланган полициячиларни қидириш амалиётини олиб бормоқда.

Ҳозирда хавфсизлик кучлари ўғирланган полициячиларни қидириш амалиётини олиб бормоқда.

Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида Толибон жанггарилари 27 нафар полициячини ўғирлаб кетишди.

Озодликнинг афғон хизмати Бадахшон полиция бошлиғи Фазлиддин Аёрга таяниб хабар қилишича, полициячилар чоршанба куни Ямган туманидан ўғирлаб кетилган.

Ҳозирда хавфсизлик кучлари ўғирланган полициячиларни қидириш амалиётини олиб бормоқда.

Яқинда Бадахшондаги назорат-ўтиш пунктида толибларнинг ҳужуми оқибатида олти полициячи ўлдирилган эди.

Толибон 14 июнга белгиланган президент сайловининг иккинчи босқичини барбод қилишни таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG