Линклар

logo-print

Алепподаги қамоқхона исёнчилар қамалидан озод қилинди


Сурия исёнчилари бир йилдан зиёд вақт давомида қамоқхонани қамал қилиб келаётган эди.

Сурия исёнчилари бир йилдан зиёд вақт давомида қамоқхонани қамал қилиб келаётган эди.

Бугун эрталаб Суриянинг Алеппо шаҳридаги исёнчилар қамалида бўлган қамоқхонани ҳукумат кучлари эгаллади.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари маркази хабарига кўра, ҳукумат кучлари исёнчилар қамалини ёриб ўтиб, қамоқхона ичкарисига кирган.

Сурия режимига яқин бўлган иккита Ливан телеканали ҳам бу ҳақда хабар берди.

Бир неча минг маҳбус сақланаётган мазкур қамоқхонани исёнчилар 2013 йилнинг апрелидан буён қамал қилиб келаётган эди. Исёнчиларнинг сўнгги бир йил давомида қамоқхона ичкарисига кириш учун қилган бир нечта ҳаракатлари муваффақиятсиз якунланган.

Маълумотларга кўра, 2011 йилнинг март ойида бошланган зўравонликлар оқибатида 162 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG