Линклар

Олмаотада 22 нафар ўзбек муҳожири ушланди


Ўзбекистонлик 22 нафар киши Олмаотада ноқонуний ишлаётгани аниқланган.

Ўзбекистонлик 22 нафар киши Олмаотада ноқонуний ишлаётгани аниқланган.

Сўнгги тўрт кун ичида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ноқонуний меҳнат қилаётган 22 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзбекистонлик фуқаролар ноқонуний миграцияга қарши кураш мақсадида 19 май куни бошланган "Нолегал" тадбири натижасида ушланган.

Полиция маълумотига кўра, шаҳарнинг Жетисув туманида ўтказилган тадбир натижасида қурилиш объектларидан бирида 10 нафар ўзбекистонлик ноқонуний равишда ишлаётгани, яна 12 нафар ўзбекистонлик эса маҳаллий фуқаролар томонидан қонунга зид тарзда эксплутация қилинаётгани аниқланган.

Ушланган 22 нафар ўзбекистонлик суд ҳукмига кўра Қозоғистондан депортация қилиниши хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG