Линклар

“GM Uzbekistan” компаниясининг расмий сайти - chevrolet.uz уч кундан буён ишламаяпти.

Arsenal - D провайдер компанияси эълонига кўра, хостинг тақдим этиш вақти, диск ҳажми кўпайиб кетгани учун “GM Uzbekistan”нинг расмий сайти ўчирилган.

Маҳаллий сайтлар хабарига кўра, ўтган йили 3,3 миллиард долларлик автомобил сотган “GM-Uzbekistan”нинг расмий сайти пули тўланмагани учун ёпиб қўйилган.

Жорий йилда 3,7 миллиард долларлик автомобил сотишни режалаган Ўзбекистон маҳаллий машиналар нархини камида 7 – 12 фоизга оширди.

“GM-Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар нархи Ўзбекистонда хориждагига нисбатан 40-45 фоизга қиммат.

Мисол учун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида энг арзон Нексиянинг нархи 6,5 минг долларни ташкил қилади. Ўзбекистонда айни Нексиянинг нархи 10 минг доллардан зиёд.
XS
SM
MD
LG