Линклар

logo-print

Луганскдаги айирмачилар Путиндан кўмак сўради


Ўзини “Луганск халқ республикаси”нинг “губернатори” деб атаётган Валерий Болотов.

Ўзини “Луганск халқ республикаси”нинг “губернатори” деб атаётган Валерий Болотов.

Ўзини “Луганск халқ республикаси”нинг “губернатори” деб атаётган Валерий Болотов вилоятда "ҳарбий ҳолат" эълон қилиш ҳақидаги буйруққа имзо чекди.

Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг украин хизматига кўра, Болотов бундай қарорга келишининг сабабини "бугун Украин армиясининг тинч аҳолига ҳужум қилган" иддаоси билан изоҳлаган.

Болотов вилоятда тинчлик ўрнатиш учун Россия президенти Владимир Путиндан ёрдам сўради.

Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, бугун тунда Донецк вилояти Волноваха шаҳрида ҳарбийлар билан айирмачилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда тўққиз ҳарбий ҳалок бўлган, 17 аскар жароҳатланган.

Шунингдек, Украина Чегара хизмати маълумотига кўра, ​пайшанбага ўтар кечаси Луганск вилоятида россияпараст айирмачиларнинг чегарачиларга қилган ҳужумлари оқибатида бир қанча чегарачи жароҳатланган.

Расмий маълумотга кўра, "Станичная-Луганская" чегара постига қуролланган 30 киши ҳужум қилган. Айирмачилар чегарачиларга қуролларини топширишни айтиб, ультиматум қўйган. Рад жавобини олган айирмачилар чегарачиларга нисбатан автомат, пулемёт ва гранатомётлар ишлатган.

Бугун тунда Донецк вилоятининг Славянск шаҳрида ҳам портлаш ва ўқ овозлари эшитилгани хабар қилинди.

Чоршанба куни Украина ҳукумати президент сайловининг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат шарқидаги айирмачиларга нисбатан махсус ҳарбий амалиётнинг сўнгги босқичи бошланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG