Линклар

"Ўзбекистон қандайдир телесюжетга эмас, жириновскийларга норозилик билдириши керак!"


Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенешнинг Ёнилғи - энергетика комплекси ва табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича қўмитаси 21 май куни Қирғизистон ҳукуматига Ўзбекистонга сув беришни тўхтатишни тавсия қилди.

Қўмита раиси Кўжўбек Риспаевнинг билдиришича, бу деярли 40 кундан бери Ўшга газ беришни қайта тиклаш уринишлари самарасиз якунланаётгани билан боғлиқ.

Бу янгилик Президент Ислом Каримовнинг 2012 йилнинг 7 сентябридаги баёнотини ёдга солди.

Ўшанда Ўзбекистон раҳбари қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашувдан сўнг Остонада ўтказилган матбуот анжуманида минтақа мамлакатларнинг сув ва энергетика масалаларига ёндошувидаги фарқлар ҳақида гапирар экан "Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки диний қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин", деган эди.

Наҳотки, вазият Ислом Каримов айтган йўналишда кетмоқда?

Бу OzodNazarнинг бугунги саволларидан бири ва уни тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Толибовга бердик.

Суҳбат давомида, албатта, сарлавҳага чиқарилган мавзу ҳам тилга олинади
.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG