Линклар

Ўзбекча Википедияда бугун “Сўнгги қўнғироқ”, эртага ёзги таътил!


Ўз олдига Ўзбекча Википедияни, яъни Илмни тарғиб қилишни мақсад қилиб қўйган OzodWiki эшиттиришининг “ўқув йили” бор-йўғи 4 ойгина давом этди. Шу қисқа вақт давомида у катта ишни амалга оширди: Ўзбекча Википедияга ташрифлар сони жорий йил январига қиёслаганда апрелда 7 бараварга ортди. Яъни январда, ҳали OzodWiki эшиттиришлари бошланмай туриб, Ўзбекча Википедияга 20 368 киши кирган бўлса, апрелда бу кўрсаткич 136 592 нафарни ташкил этди.

Қиёслаш учун яна бир рақам: 2013 йилнинг апрелида Ўзбекча Википедияга 12 134 киши кирган эди, холос.

Танишаётганингиз эшиттириш ўқув юртларида ўқув йили тугаши арафасида, Сўнгги қўнғироқ ва Битирув кечалари арафасида тайёрланди.

Шунинг учун Ўзбекча Википедиянинг шу икки тадбир тўғрисидаги мақолаларини ҳавола қилмоқчимиз.


Танишаётганингиз эшиттириш OzodWikiнинг ҳам ўзига хос “сўнгги қўнғироғи”дир.

У ҳам таътилга чиқмоқда.

Балки эшиттиришимиз Янги ўқув йилидан бошлаб яна иш бошлар, ҳозирча бир нарса дейиш қийин.

Ҳозирча эса, 4 ойлик фаолиятимизнинг ҳисоботи билан таништирмоқчимизки, у мана бу кўрсаткичларда акс этган.

Бош саҳифага ташрифлар сони:
20142013
Январ20,36831,751
Феврал21,02249,571
Март56,27420,403
Апрел136,59212,134
Май65,46515,234

OzodWikiнинг 4 ойлик фаолияти натижалари тўғрисида Wiki-экспертимиз Нодир Отаев билан суҳбатлашдик.

Қуйида ана ўша суҳбатни тингланг.

OzodWikiнинг Wiki-эксперти Нодир Отаевнинг гитара чалиш бўйича Интернет дасрлари ҳам борки, ўша дарслардан бугунги мавзуга оид сонини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.
XS
SM
MD
LG