Линклар

Украинанинг Донецк вилоятида 23 майга ўтар кечаси айирмачилар тарафидан уюштирилган ҳужум натижасида 13 нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Украина муваққат президенти Александр Турчинов билдири.

Аввалроқ мамлакат Мудофаа вазири Луганск вилоятидаги айирмачилар ҳужумида бир нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлганини маълум қилган эди.

22 май Донецк ва Луганск вилоятларини мустақил деб эълон қилган айирмачиларга қарши курашаётган Украина армияси учун энг қонли кун бўлди.

Эслатамиз, 25 май куни Украинада президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Мамлакат Бош вазири Арсений Яценюк Россия ҳукуматини сайловлардан олдин мамлакатдаги вазиятни кескинлаштиришда айбламоқда.

Яценюк БМТ Хавфсизлик кенгашини Украинадаги бўхрон бўйича фавқулодда мажлис ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG