Линклар

logo-print

Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида чиқиш қилади


Россия президенти Владимир Путин 23 май куни қатор йирик ғарб ширкатлари тарафидан бойкот қилинган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида чиқиш қилади.

Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, Путин ўз нутқида глобал иқтисодий муаммолар ҳамда Москванинг жаҳон сиёсатидаги бугунгидек мураккаб вазиятда Россия иқитисодини ривожлантириш режалари ҳақида гапиради.

22 май куни иқтисодий форум иштирокчиларига йўллаган хатида Владимир Путин мазкур тадбир “ўзгаришлар даврида ишончни мустаҳкамлаш йўллари”га бағишланганини ёзган.

Шунингдек, Россия президенти ўз хатида халқаро ҳамжамият глобал тараққиёт келажагига замин яратиш учун ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда биргаликда конструктив ҳаракат қилиши кераклгини айтади.

Аввалроқ бир нечта йирик ғарб ширкатлари Қримнинг Россия тарафидан аннексия қилинишига норозилик тариқасида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумини бойкот қилган эдилар.
XS
SM
MD
LG