Линклар

logo-print
Бағдодда шиа зиёратчиларига нисбатан уюштиригалн қатор ҳужумлар оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Икки худкуш ҳужуми ва бир автомобилга ўрнатилган бомба портлаши 22 май куни кечки пайт рўй бергани айтилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, худкуш ҳужумини амалга оширганлардан бири қора бурқага ўранган бўлган.

Ҳужумлар Имом Мусо Ал-Козим ўлган санани нишонлаш мақсадида диний байрамга тўпланган шиа мусулмонларини нишонга олган.

Шиа мазҳаби учун муқаддас ўн икки имомнинг еттинчиси бўлмиш Ал-Козимнинг ўлимига аталган маросимларда қатнашиш учун Бағдодга минглаган зиёратчилар йиғилиши кутилмоқда.

Ироқда сунний мазҳабидаги жангариларнинг шиа мусулмонларига ҳужум уюштириши тез-тез учраб туради.

Айни дамда расмийлар Бағдод шаҳридаги хавфсизлик чораларини кучайтиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG