Линклар

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Германияда ўтаётган Dusseldorf Open халқаро турнирининг ярим финалига чиқди.

Пайшанба куни ўтган чорак финал учрашувида Истомин мазкур турнирнинг учинчи ракеткаси бўлмиш италиялик Андреас Сеппини икки сетда мағлуб эта олди – 6:3, 6:4.

Ўзбекистонлик теннисчи ярим финалда германиялик Филип Колшрайбер ва хорватиялик Мате Делич жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

Dusseldorf Open халқаро турнирининг мукофот фонди қарийб 425 минг еврони ташкил этади.

27 ёшли Денис Истомин айни дамда ATP жаҳон рейтингининг 57-поғонасидан ўрин олган.
XS
SM
MD
LG