Линклар

Хоккайдо оролидаги Юбари шаҳрида етиштирилган олий навли иккита қовун Саппоро шаҳрида ўтказилган ким ошди савдосида тақрибан 24 600 АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда хабар қилган Япония ахборот воситаларига кўра, қовун бу мамлакатда тансиқ егуликдир ва бинобарин хос совғалардан биридир. Демак, японларнинг бадавлати қовун ейди, ўзбекнинг бадавлатичи?

Японнинг қиммат қовунини OzodNazarнинг жиддий, демакки оғир мавзуларидан кейинга “хазми таом” сифатида қолдирдик.

“Қама-қама”ларга оид янги хабарлар, МТСнинг Ўзбекистонга қайтиш эҳтимоли, қамоқхона маҳбусларига озиқ-овқат қабул қилишнинг тўхтатиб қўйилгани каби шу куннинг воқеалари муҳокама қилинди мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarида.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG