Линклар

logo-print
Қозоғистон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Нексия ва Матиз машиналарини жорий йилнинг 1 июлигача импорт қилишга рухсат берди. Бу ҳақда Казинформ агентлиги маълум қилди.

Расмий Остона жорий йилнинг 5 январидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ушбу машиналар Божхона иттифоқининг техник регламентига киритилган янги ўзгартиришлар талабига жавоб бермаслиги боис уларнинг импортини тўхтатишини эълон қилган эди.

Қозоғистон томони Нексия ва Матизнинг блокировкага қарши тормоз тизими, олд хавфсизлик ёстиғи, болалар ўтирғичи учун боғлаш мосламалари, кундузги сигнал чироқларига эга бўлмагани учун улар импортини чеклашини маълум қилган

Нексия ва Матиз Қозоғистонда энг оммабоп бўлган машиналардан бўлиб, ўтган йили ушбу мамлакатда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 13371 та машина сотилган.
XS
SM
MD
LG