Линклар

25 май куни Ўзбекистон мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинади. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, бу йил мамлакатдаги жами 9 минг 739 мактабнинг 9-синфини 501 минг 564 ўқувчи тамомлайди. (Бу ўтган йил битирган ўқувчилар сонидан қарийб 2 ярим минг нафарга оздир)

Битирувчиларнинг 450 мингдан ортиғи касб-ҳунар коллежлари, қарийб 47 мингдан ортиғи академик лицейларда ўқишни давом эттириш ниятини билдирган.

Ўзбекистонда мажбурий таълим 12 йил қилиб белгиланган. Мактабни битирган барча ёшлар коллеж ва лицейларда ўқишни давом эттиришлари шарт.

Лекин ҳар йили айрим коллеж ўқувчиларининг ўқишни ташлаб хорижга иш излаб кетиш ҳолатлари кузатилади. Бунинг сабаби оғир ижтимоий ҳаёт ва коллежларда етарли билим берилмаётгани билан изоҳланади.

Ўзбекистоннинг “Меҳнат ва аҳолини бандлиги тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартишларга мувофиқ иш берувчилар коллеж ва махсус билим юртларини битириб чиққан мутахассисларни, ишга олишга мажбур бўлса ҳам амалда вазият ўзгармагани кузатилади.

Ўтган йили президент Каримов Тошкент вилояти ҳокимини алмаштириш пайтида қилган нутқида ҳар йили мактабларни битирган ярим миллион ўқувчининг Россияга фаррошлиқ қилгани кетишидан уялишини айтган эди:

- Эй, бир эътибор беринглар, беш юз мингдан ошиқ болаларимиз коллежларни битиряпти. Уларнинг тақдири нима бўлади эртага. Уларни узоқ ўлкаларда муҳтож бўлиб юриши менинг номусимга тегади. Наҳотки уларга ўзимизда иш топиб бера олмасак¸ - деган эди президент Каримов.

Ўзбекистон президентининг танқидий чиқишлари битирувчилар учун иш жойлари яратиш дастурига туртки бўлмагани кузатилди.

Ўзбекистон президентининг “ Мен болаларимизнинг иш қидириб сарсон бўлишини тасаввур ҳам қилолмайман” деган гапидан бир йил ўтиб ҳам мактаб ва коллежларни битирган ўзбек йигит қизларининг Россия ва Қозоғистонга кетаëтган карвони сийраклашмагани кузатилади.

Бу мавзу Қурултой эшиттиришининг навбатдаги сонида муҳокама қилинди:

XS
SM
MD
LG