Линклар

Сербиянинг Обреновац шаҳрида ҳарбийлар ва кўнгиллилар сув тошқинидан талофат кўрган ҳудудларни тозалашни давом эттираяпти.

Ушбу шаҳар сув тошқинидан энг кўп азият чеккан ҳудуддир. Ҳозирда шаҳарнинг фақат айрим ҳудудлари яъни хавфсиз ҳисобланган жойларида аҳолига ўз уйларига қайтишга рухсат берилди.

Босния ва Сербияда содир бўлган кучли сув тошқини боис минглаб одам уйидан эвакуация қилинди.

Учдан бирини сув қоплаган Боснияда 300дан ортиқ ер кўчкиси қайд этилди. Шунингдек, Босния ҳукумати 1992-95 йиллар оралиғидаги уруш вақтида кўмилган миналар ҳудудидаги огоҳлантирувчи белгиларни сув ювиб кетгани, бу эса айни ҳудуддаги аҳоли ҳаётига қўшимча хавф солаётганидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG