Линклар

Қозоқ полицияси Остона шаҳрида президент қароргоҳи – Оқўрда олдида норозилик акцияси ўтказган намойишчиларни ҳибсга олди.

15 нафар намойишчи “ҳукумат эҳтиёжи учун” ер майдонлари олиб қўйилганига қаршилик билдириб, норозилик акцияси ўтказди.

Намойишчилар бир-бирларининг қўлидан ушлаган ҳолда парламент биноси ва президент қароргоҳи олдига келиб, у ердаги почта қутисига шикоят аризасини ташлаганлар.

Норозилар қўл ушлашган ҳолда Оқўрда дарвозаси олдига бориб, президент Нурсултон Назарбоев билан учрашишни талаб қилишган.
XS
SM
MD
LG