Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:43

Урганч халқаро аэропортининг янги терминали ишга тушди


Урганч шаҳри халқаро аэропортининг янги терминали ишга туширилди. Янги терминал соатига 300 йўловчига ҳизмат кўрсатиш имконига эга экани айтилади.

Терминалда 200 кишига мўлжалланган VIP и CIP заллари ва Duty-free дўконлари бор.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатига кўра, ўтган йили Урганч аэропорти 143мингдан зиёд йўловчига ҳизмат кўрсатган. Уларни учдан бир қисми хорижлик сайёҳлардир.

Келаси йилдан Урганчни Европанинг учта йирик шаҳри билан боғловчи рейслар очилиши кутиляпти.

Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистонга келадиган сайёҳларнинг камлиги боис дабдабали аэропортларнинг қурилиши ўзини оқламайди.

Урганч аэропорти халқаро аэропорт мақомига эгадир. Мазкур аэропорт қўналғасига А-310, Боинг-767, 757, 747, RJ-85, Ту-154, Ил-76, Ил-96 каби учоқлар бемалол қўниши мумкин.
XS
SM
MD
LG