Линклар

logo-print
Латвия президенти Андрис Берзинш 27 май куни икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти маъмурияти матбуот ҳизмати маълум қилди.

Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари мухокама қилинади.

Ўзбекистон президенти матбуот ҳизмати Латвия президентининг Тошкентга бўлғуси ташрифи ҳақида шундан ортиқ маълумот бермади.

Андрис Берзиншнинг Ўзбекистонга ташрифи жавобий ташрифдир.

2013 йилда президент Ислом Каримов Ригага сафар қилганида латвиялик ҳамкабини Ўзбекистонга таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG