Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:45

Канн фестивали мукофоти совриндорлари эълон қилинди


Франция жанубидаги Канн кинофестивалининг "Алоҳида назар" мукофоти бу йил вегриялик режиссёр Корнел Мундруфонинг “Оқ ҳудо” филмига берилди.

Мазкур картина ота-оналари уйидан ҳайдаган итини қидираётган ёш қизча ҳақидадир.

"Алоҳида назар" мукофоти унча танилмаган режиссёрларнинг асарлари учун берилади. Канн фестивалининг “Жюри танлови” мукофоти эса швециялик режиссёр Рубен Эстлунднинг "Форс-мажор" филмига насиб этди.

Германиялик Вима Вендерс ва брозилиялик Жулинао Рибейро “Замин тузи” филми фестивалнинг махсус мукофотини олди.

Яқин соатларда Канн фестивалининг "Олтин палма шохчаси" мукофотининг бу йилги эгаси маълум қилинади.
XS
SM
MD
LG