Линклар

Американинг энг кекса фуқароси, уч асрни кўрган Жералиэн Тэлли 115 ёшини нишонламоқда.

Жэралиэн 1899 йилнинг 24 майида АҚШнинг Жоржия штатида туғилган. 1935 йилдан буён Мичиганда истиқомат қилмоқда.

Унинг 52 йил давомида бир ёстиққа бош қўйган эри Алфред 1988 йилда бу дунёни тарк этиб бўлган.

Уларнинг ягона қизи Телма ҳозир 76 ёшида, пенсия гаштини сурмоқда. Ҳозир Жерилаэн Тэлли дунёнинг энг кекса одамлари рўйҳатида иккинчи ўринда турибди.

Дунёда япониялик 116 ёшли Мисао Окава ҳозир дунёнинг энг кекса фуқароси саналади.
XS
SM
MD
LG