Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:06

Россия ўз қўшинини Украина чегарасидан узоқлаштириш учун 20 кун кераклигини айтмоқда


Россия ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, 40 минг аскарли рус қўшинини Украина чегарасидан доимий дислокация базаларига қайтариш бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин.

Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов қўшинларни украин чегарасидан узоқлаштириш учун 20 кун кераклигини айтди.

Аввалроқ, Россия Мудофаа вазири муовини Анатолий Антонов Россия қўшинлари Украинага чгарадош ҳудудларни саноқли кунлар ичида тарк этишини билдирганди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари 40 минг аскарли рус қўшинининг Украина чегарасида туришини потенциал таҳдид сифатида кўрмоқда.

Вашингтон расмийларига кўра, Россия Украина билан чегарадаги 75 километрлик ҳудуддан ўз қўшинларини ҳануз олиб чиққани йўқ.

Аввалроқ Пентагон сунъий йўлдошдан олинган янги суратларни эълон қилган эди. НАТОга кўра, Украина яқинида Россиянинг 40 мингтача қўшини мавжуд.
XS
SM
MD
LG