Линклар

Тожикистон шарқидаги Тоғли-Бадахшон автоном вилояти маркази Хоруғ шаҳрида ўтган тунда рўй берган отишмада бир одам ҳалок бўлди, икки одам яраланди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари Хоруғдаги хавфсизлик кучларига тегишли бинони эгаллашга уринганганида отишма келиб чиққан.

Гувоҳларга кўра, норозилардан бири бинога граната ирғитган, бошқалари қуролдан ўқ узган. Отишма пайти икки одам яраланган. Улардан бири касалхонада жон берган.

Хоруғликлар 21 май кунидан буён шаҳар марказидаги майдонда норозилик намойишларини давом эттирмоқдалар.

Намойиш чоршанба куни Хоруғ шаҳри марказида юз берган отишма ортидан бошланганди.

Улар Хоруғ марказида уч кун аввал юз берган отишмада қатнашганларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқдалар.

Кузатувчиларга кўра, Тожикистонда Имомали Раҳмон ҳукумати мамлакат мустақилликка эришганидан 23 йил ўтиб ҳам Тоғли-Бадахшонда тўлиқ назоратни ўрнатгани йўқ. Мазкур минтақа қурол ва наркотик контробандачилари маконига айланган.
XS
SM
MD
LG