Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Сўнгги қўнғироқ: Хайр, мактабим!


Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг буйруғи билан умумий ўрта таълим мактабларини якунлаётган ўқувчиларга хонадонлар, ресторан ёки кўнгилочар боғларда "Битирув кечаси"ни ўтказиш, ўқитувчилар ва мактаб раҳбарларига қимматбаҳо совғалар учун ота-оналардан пул йиғиш тақиқлаб қўйилган.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги эълон қилган расмий маълумотга кўра, бу йил мамлакатдаги жами 9 минг 739 мактабнинг 9-синфини 501 минг 564 ўқувчи тамомламоқда.

Бу ўтган йил битирган ўқувчилар сонидан қарийб 2 ярим минг нафарга камдир.

Битирувчиларнинг 450 мингдан ортиғи касб-ҳунар коллежлари, қарийб 47 мингдан ортиғи академик лицейларда ўқишни давом эттириш ниятини билдирган.

Ўзбекистонда мажбурий таълим 12 йил қилиб белгиланган. Мактабни битирган барча ёшлар коллеж ва лицейларда ўқишни давом эттиришлари шарт.

Мактаблардаги бу йилги сўнгги қўнғироқ тадбирлари "Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз" шиори остида ўтказилмоқда.

Лекин ҳар йили айрим коллеж ўқувчиларининг ўқишни ташлаб хорижга иш излаб кетиш ҳолатлари кузатилади.

Бунинг сабаби оғир ижтимоий ҳаёт ва коллежларда етарли билим берилмаётгани билан изоҳланади.
XS
SM
MD
LG