Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:40

Тошкентда кўп қаватли бинога ўт кетди


Тошкент марказидаги Ҳамид Олимжон майдонида жойлашган кўпқаватли биноларнинг юқориги қаватларида жойлашган бир нечта хонадонда 24 май куни эрталаб ёнғин рўй берди. Ўт ўчириш хизматининг ўз вақтида амалга оширган тадбирлари оқибатида ёнғиндан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

Тошкентнинг Ҳамид Олимжон майдонида жойлашган 18 қаватли бинолардан бирининг 10, 11 ва 12-қаватларидаги бир қанча хонадонларга ўт кетган. Ҳодиса гувоҳларининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, ёнғин оқибатида айрим хонадонлар ёниб кул бўлган. Ёнғин пайти бинодаги хонадонларда яшовчи барча одамлар эвакуация қилинган.

Ёнғин балконга ташланган сигарет чўғидан келиб чиққани таҳмин этилмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмийлари Озодликка ёнғин оқибатида ҳеч ким талафот кўрмаганини айтди:

- Ёнғин анча баланд қаватда бўлганига қарамай, ўт ўчирувчиларимиз вақтида ишни уддалашди. Ҳеч кимга зиён етгани йўқ. Кимдир сигаретни ўчирмасдан балконга ташлаган, шундан ёнғин келиб чиққан, деган таҳмин бор. Бу энди таҳмин. ёнғин сабабларини махсус комиссия ўрганмоқда, - деди Тошкент Ўт ўчириш ҳизмати расмийларидан бири.

Шунингдек, ёнғинга газ портлаши сабаб бўлган, деган фаразлар ҳам бор.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг билдиришича, ўтган йили пойтахтда мингдан зиёд ёнғин рўй берган. Уларни ярмидан кўпи аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани оқибтида келиб чиққан.

Тошкент Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмийлари аҳолини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишга чақириб келади.
XS
SM
MD
LG