Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:02

Украинада президентлик сайлови ўтказилмоқда


Бугун украиналиклар президентлик сайловида овоз бермоқда.

Украина расмийлари россияпараст айирмачилар назоратида бўлган Донецк ва Луганск вилоятларида сайлов участкалари очилиши эҳтимолдан йироқ эканини билдирди.

Украина Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Арсений Яценюк сайлов мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида олдинга ташланган илк қадам бўлишини урғулади.

Россия Президенти Владимир Путин жума куни Санкт-Петербург шаҳрида қилган чиқишида Украинанинг янги маъмурияти билан бирга ишлашга ваъда берди.

Киев Москвани айирмачиларни дастаклаётганликда айблаб келади.

Украинадаги сайловда ўн саккиз номзод президентликка даъвогарлик қилмоқда. 25 май кунги сайловда бирорта номзод 50 фоиздан кўп овоз олмаса, 15 июн куни ўтказиладиган сайловнинг ҳал қилувчи босқичида энг кўп овоз олган икки номзод мамлакат раҳбари лавозими учун беллашади.
XS
SM
MD
LG