Линклар

25 май куни украиналиклар президентлик сайловида овоз бераётган бир пайтда Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Қримга икки кунлик сафарини бошлади.

Медведевнинг маҳаллий аҳолига Россия паспортлари бераётган Севастополь шаҳридаги миграция хизмати идорасига бориши режаланган.

Россия Бош вазирининг матбуот хизматига кўра, Медведев Қора денгиз соҳилида жойлашган “Артек” болалар лагерини ҳам бориб кўради.

Март ойида Россия Украинага қарашли Қрим ярим оролини ўз ҳудудига аннексия қилганидан бери бу Медведевнинг Қирмга иккинчи ташрифидир.

Россия Президенти Владимир Путин 9 май куни Ғалаба байрамини нишонлаш учун Қримга борган эди.
XS
SM
MD
LG