Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:30

Киев ва Украина ғарбидаги аҳоли президент сайловида фаол овоз бермоқда


Россия тарафдори бўлган Украина Президенти Виктор Янукович февраль ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан уч ой ўтиб, украиналиклар янги президент сайламоқда. Мазкур сайлов мамлакат шарқидаги вилоятлар россияпараст айирмачи гуруҳлар назоратида қолаётган бир пайтда ўтказилмоқда. Сайловда мамлакат раҳбари лавозимига 18 номзод даъвогарлик қилмоқда.


25 май куни Украинада ўтказилаётган президентлик сайловида пойтахт Киев ва мамлакатнинг ғарбий вилоятларида яшовчи фуқаролар фаол иштирок этаётгани хабар қилинди.

Бироқ мамлакат шарқида жойлашган Донецк маъмурияти расмийлари вилоятидаги 2 минг 430 та сайлов участкасидан 426 таси маҳаллий вақт билан 08:30 да очилгани, Донецк шаҳрида эса битта ҳам сайлов участкаси очилмаганини билдирди.
Донецк шаҳридаги сайлов участкалари овоз берувчилар учун очилмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00

Украина Марказий сайлов комиссияси раиси Михаил Охендовский журналистларга Донецкка қўшни бўлган Луганск вилоятидаги 12 та сайлов округидан фақат иккитасида сайлов участкалари ишлаётгани, Луганск шаҳрида битта ҳам сайлов участкаси очилмаганини маълум қилди.

Луганск шаҳрида яшайдиган Василий Рейтерс агентлиги мухбирига президент сайловида овоз беришни хоҳлашини аммо сайлов участкалари ишламаётганини айтди.

- Мен сайлов комиссиялари ишлаётганини кўрмаяпман. Овоз бермоқчи эдик. Биз сайлов участкалари ишлаш ёки ишламаслигини билишни хоҳлаймиз, деди Василий.
Лугансклик сайловчилар президентга овоз бера олмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:41 0:00

Украина Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Арсений Яценюк сайлов мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида олдинга ташланган илк жиддий қадам бўлишини урғулади.
Шанба куни чиқиш қилган Яценюк сайлов ғолибининг асосий мақсади Европа Иттифоқи билан сиёсий ва эркин савдо бўйича келишув имзолаш бўлишига умид билдирди.

- Биз қонуний йўл билан сайланган президентга эга бўламиз. У илк сафарини бирлашган Европа пойтахтига қилади ва Европа Иттифоқи билан эркин савдо ҳақидаги келишувга имзо чекади, дея баёнот берди Яценюк.

Россия Президенти Владимир Путин жума куни Санкт-Петербург шаҳрида қилган чиқишида Украинанинг янги маъмурияти билан бирга ишлашга ваъда берди.

Киев Москвани айирмачиларни дастаклаётганликда айблаб келади.

Украинадаги сайловда ўн саккиз номзод президентликка даъвогарлик қилмоқда.

Сайлов арафасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, асосан ширинликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик тадбиркор Петро Порошенко президентликка асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Собиқ бош вазир Юлия Тимошенко Порошенкодан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Якшанба куни Днепропетровск шаҳрида овоз берганидан сўнг Тимошенко журналистларга, “Украинада тинчликни қайта тиклаш учун НАТОга аъзо бўлиш борасида референдум ўтказиладиган вақт келди”, деди.
Юлия Тимошенко Днепропетровскда овоз берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:51 0:00

Агар якшанба кунги сайловда бирор номзод 50 фоиздан кўп овоз ололмаса, 15 июнь куни ўтказиладиган сайловнинг ҳал қилувчи босқичида энг кўп овоз тўплаган икки номзод мамлакат раҳбари лавозими учун беллашади.

Украинада раҳбарлари сайлов хавфсизлигини таъминлаш учун ўн минглаб хавфсизлик ходимлари ва кўнгиллиларни жалб қилган.

Украинадаги президентлик сайловини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) мингдан зиёд кузатувчиси кузатмоқда.

Бироқ ЕХҲТ кузатувчилари айирмачилар назорат қилаётган Донецк ва Луганск шаҳарларига жўнатилмаган.

Украинада сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 19:00гача (Тошкент вақти билан соат 22:00гача) очиқ бўлади.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат ташқарисида тахминан 400 минг украиналик овоз беради.

Сайловнинг дастлабки натижалари 26 майгача эълон қилинмаслиги кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG