Линклар

logo-print

Ўзбекистонда қўлга олинган Россиянинг йирик концерни раҳбари озод қилинди


Александр Поздеев.

Александр Поздеев.

Россиянинг Пермь шаҳридаги Ғарбий Урал машинасозлик концерни Бош директори Александр Поздеев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қарори билан ҳибсдан озод қилинди.

Буни шанба куни Тошкентдаги Россия Федерацияси элчихонасининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Вадим Чекмазов РИА Новости агентлигига маълум қилди.

Чекмазов Россияга қайтган Поздеевнинг соғлиги ёмонлашгани ва у стационар даволанишга муҳтож эканини қўшимча қилди.

Ғарбий Урал машинасозлик концерни Ўзбекистонда “Деҳқонобод” калийли ўғитлар заводини қуриган ва завод 100 фоиз қувват билан ишга тушган.

Александр Поздеев 12 май куни Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги расмий чақируви билан Тошкентга келган. Бу ерда концерн қурган “Деҳконобод” калий ўғитлари заводи ишлаб чиқариш қувватини ошириш масаласи муҳокама қилинадиган йиғинда иштирок этиши керак бўлган.

Бироқ Александр Поздеев иккинчи агрегат барпо этилишидан олдин Ўзбекистон ҳукумати Ғарбий Урал машинасозлик концернига бўлган 36 миллион доллар қарзини тўлаб қўйишни талаб қилганидан сўнг 13 май куни қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG